Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗ ПИЛЛАКОРЛАРИ РЕЖАНИ ОРТИҒИ БИЛАН УДДАЛАШДИ!

×

 2022-06-06 18:57:49    43

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти пиллакорлари томонидан бу йил 39168 қути ипак қурти парваришланди, 2240 тоннадан зиёд “кумуш тола” етиштирилиб, режа ортиғи билан бажарилди. 

Таъкидлаш керакки, ўтган 2021 йилда вилоятда 6 млн. 222 минг туп тут кўчатлари экилиб, шунингдек, 150 гектарга яқин янги тутзорлар барпо этилганди. Жорий йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида бунга қўшимча равишда 7 млн. 267 минг туп тут кўчатлари ўтқазилиб, парваришланди. Бу эса ипак қурти учун етарли озуқа базаси яратилишига, пилла ҳосили мўл бўлишига замин яратди. 

Бундан ташқари, вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги 4923 та фермер хўжаликлари билан 8 та пиллачилик кластерлари ўртасида пилла етиштириш бўйича шартномалар ҳамда фермер хўжаликлари билан 32778 нафар қурт боқувчилар ўртасида ички меҳнат шартномалари тузилди. 

– Кейинги йилларда пиллачилик тармоғи жадал ривожланиб бормоқда. Бунда экспорт имкониятлари йилдан йилга яхшиланиб бораётгани, меҳнат қонунчилигида алоҳида имтиёзлар жорий этилаётгани, ипак қурти боқиш аҳолининг доимий даромад манбаига айланиб бораётгани аҳамиятли, – дейди вилоят “Агропилла” МЧЖ бошқаруви раиси Мақсуджон Қосимов. – Аввало, пиллачилик кластерлари билан ҳамкорликда ҳар йили минглаб иш ўрни яратилмоқда. Ҳар бир килограмм пилла ҳосили учун бу йил 24700 сўмдан тарози устида нақд пул тўлаб берилди. Шунингдек, 5 минг сўмдан давлат субсидия маблағи ҳам тўланяпти. 

Бешариқ, Ёзёвон, Риштон тумани пиллакорлари биринчилардан бўлиб маррага етиб келдилар. Ўртача ҳосилдорлик 57,5 кг ни ташкил этмоқда.

“Кумуш тола” хирмони юксалишида вилоятда ташкил этилган 6 та кластер корхоналари, жумладан, “Нурли тонг силк” МЧЖ, “Beshariq ipagi” МЧЖ, “Dangara ipagi” МЧЖ, “Silk world business” МЧЖ, “Водил ипак йигирув” ШК, “Uchkoprik ipagi” МЧЖ корхоналарининг ҳиссаси катта бўлди. 

Айтиш жоиз, вилоятда ишсиз ёшларни доимий иш ўрни билан таъминлаш, оилалар учун қўшимча даромад манбаи яратишда пиллачилик муҳим ўрин тутади. Йил мобайнида 2-3 марта ипак қурти боқиш натижасида йиллик меҳнат стажига эга бўлиш мумкинлиги йил сайин пиллакорлар сафи кенгайишини таъминламоқда.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram