Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилоятида аҳолини ипотека кредитлари асосида уй-жой билан таъминлаш учун субсидия ажратилиши ҳақида

 2022-06-09 17:22:38    510

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, 2022 йилда вилоятимизда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланган. 

Шу ўринда, 1541 нафар вилоятимиз фуқароларига квартира сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун 75,2 млрд. сўм, шунингдек, 500 нафар фуқароларга якка тартибдаги уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун 8,4 млрд. сўм жами 2041 нафар фуқароларга 83,7 млрд. сўм субсидия ажратиши белгиланган.

2022 йилнинг ўтган даврида фуқаролар томонидан ипотека кредитлари орқали уй-жой сотиб олиш ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун субсидия ажратилиши юзасидан 7169 та фуқаролардан аризалар келиб тушган. Хусусан, 1746 нафар фуқароларга (1680 нафари уй-жой сотиб олиш, 66 нафари якка тартибда уй-жой қуриш) ижобий хулоса берилган, 5423 нафар фуқароларнинг аризалари тегишли тартибда ҳудудий комиссиялар томонидан рад этилган.

Жорий йилнинг 5 ойи давомида 640 нафар фуқаролар субсидия асосида уй-жойларга эга бўлди. Мазкур фуқароларнинг дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 20,5 млрд. сўм, шунингдек, кредит фоиз тўловларини бир қисмини қоплаш учун 893,0 млн. сўм субсидиялар маблағлари молиялаштирилди. 

Уй-жой билан таъминлаш мақсадида  ҳудудий комиссиялар томонидан ижобий хулоса олган вилоятимиз фуқароларига давлат томонидан субсидия маблағларини молиялаштириш ишлари олиб борилмоқда.