Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Avgust 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МУНОСАБАТ

×

 2022-06-09 18:01:33    128

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги Деҳқон бозорида бир килограм шакар 22-25 минг сўмдан сотилаётгани ҳамда бу нархларда шакар сотиб олиш учун навбатлар шакллангани иддао этилган видеолавҳа тарқатилди.

Масала юзасидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев, шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва секторлар раҳбарлари, вилоят бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғи Шавкат Акбаров иштирокида бозор ҳудудида тезкор ўрганиш олиб борилди.

Аниқланишича, аҳолини арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида бозор ҳудудида кунлик 8 тоннадан арзонлаштирилган нархда – 10 минг сўмдан шакар сотуви йўлга қўйилган. Тарқалган видеолавҳада акс этган ҳолатда арзон нархдаги шакарни сотиб олиш истагида бўлган фуқаролардан шаклланган навбатни тасвирга олинган.

Келгусида бундай тартибсиз навбат юзага келишининг олдини олиш мақсадида мутасаддилар томонидан бозор ҳудудида арзон сотиш нуқталарини ҳамда сотувчилар сонини кўпайтириш масаласи ҳал этилди. Миллий гвардия ходимлари тартибли навбат билан сотув йўлга қўйилишини таъминлаб беришмоқда.

Арзонлаштирилган нархларда шакар маҳсулоти сотувини шаҳарнинг бошқа гавжум ҳудудларида йўлга қўйиш борасида ҳам кўрсатма берилди.

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Тижорий нархлардан арзон ҳолатда аҳоли учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг сотуви йўлга қўйилиши, арзонлаштирилган савдо ярмаркаларининг ташкил этилиши ҳам бу борадаги амалий ишларнинг намунасидир.

Блогерлардан ҳамда ижтимоий тармоқлардаги каналлар администраторларидан бугунгидай ҳолатларда номаълум манбалардан келиб тушган материалларни ижтимоий тармоқларда тарқатишдан олдин масалага ойдинлик киритиш мақсадида расмийларга мурожаат қилиш сўралади. Чунки яқиндагина худди шунга ўхшаган масала ижтимоий тармоқларда тарқатилиб, Фарғона деҳқон бозори ҳудудида буханка нон учун катта навбат пайдо бўлгани иддао этилганди. Масалага тезкор аниқлик киритилганда эса, тадбиркор аввал арзон нархда сотиб олган ундан тайёрланган буханка нонни бошқа дўконлардан арзон нархда – 1500 сўмдан сотгани учун навбат шакллангани маълум бўлганди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram