Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Avgust 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ҲУДУДИЙ ТАРМОҚЛАРАРО САНОАТ ЯРМАРКАСИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2022-06-09 18:28:22    121

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси иш бошлади. Очилиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов иштирок этдилар.

Саноат ярмаркаси очилишида мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, ислоҳ қилиш, тадбиркорлик муҳитини юқори даражага кўтариш, тадбиркорларимизга қулай шароитларни яратиш масаласида бугун жуда катта ишлар олиб борилаётгани, иқтисодиётимизни ривожлантиришда асосий ролни тадбиркорлар бажараётгани, ишбилармонлар ўз маблағини сарфлаб, хорижий банк муассасаларидан маблағлар олиб, катта лойиҳаларни амалга ошираётганлигига алоҳида эътибор қаратилди. 

Президентимиз топшириқлари билан ҳар бир вилоятда саноат кооперацияларини ўтказилиши катта аҳамиятга эга эканлиги, ушбу ярмаркалар республикамизнинг вилоятлари ишлаб чиқарувчиларини бир-бирига боғловчи катта майдон вазифасини ўтаётганлиги урғуланди. Вилоятимизда ўтказилаётган ушбу ярмарка барча учун манфаатли бўлишига тилак билдирилди.

Шундан сўнг республикамизнинг ҳудудлари, шунингдек, Тожикистоннинг Сўғд ҳамда Қирғизистоннинг Баткен вилоятлари расмийлари ва тадбиркорларидан иборат делегациялар ярмаркага таклиф қилинди.

Меҳмонлар ярмаркада вилоятлардан ташриф буюрган 300 дан зиёд тўқимачилик ва ипакни қайта ишлаш, чарм-пойабзал, мебелсозлик, нефть ва газ саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, қурилиш материаллари, кимё саноати, электротехника, фармацевтика ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарнинг 1000 дан ортиқ турдаги маҳсулотлари намуналари, ўзлаштирилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар, саноат кооперацияси орқали маҳаллийлаштиришга таклиф қилинаётган маҳсулотлар ҳамда истиқболли лойиҳалари билан яқиндан танишдилар.

Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси эртага, 10 июнь куни ҳам давом этади.





















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram