Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғонада хизматлар соҳасида 60 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди

×

 2022-06-10 10:24:51    40

PDF юклаш
Чоп этиш


Кейинги 5 йилда вилоятимизда хизматлар соҳаси ҳажми 170 фоизга ўсди, жон бошига хизматлар ҳажми 2,1 миллион сўмдан 4,6 миллион сўмга ошди. Айни кунларда бу йўналишда фаолият кўрсатаётган корхоналар 24,8 мингтага етди. Хизмат кўрсатиш соҳасида қарийб 3 триллион сўмлик мингдан ортиқ инвестиция лойиҳалари ишга туширилди. Энг асосийси соҳада 60 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12-13 май кунлари вилоятимизга ташрифи давомида хизматлар соҳасини ривожлантириш борасида бир қатор долзарб масалаларнинг аниқ ечимини топиб берганлиги албатта, катта самара берди. Хусусан, Фурқат туманида деҳқон бозори, истироҳат боғининг йўқлиги аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммолардан бири эди. Бу масала ижобий ҳал этилиб, “Қўқон – Жиззах А-376” халқаро йўл бўйида жойлашган 19,8 гектар ер майдони ажратиб берилди. Транспорт хизматини ривожлантириш борасида “Қамчиқ” довони орқали 15 ўрингача бўлган янги микроавтобус йўналишини очилишига рухсат берилди. 1 октябрга қадар 110 та автобус олиб келиш ҳамда 30 та янги автобус йўналишларини ташкил этиш каби масалалар ҳал этиладиган бўлди. Шунингдек, вилоятга хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими ортишини ҳисобга олиб, халқаро ва ички парвозлар сонини кўпайтириш чоралари кўрилади. Бугунги кунда аҳолиси 300 мингдан кам бўлган, хизматлар соҳаси ривожланиб бораётган туманларда савдо, маиший хизмат, овқатланиш, тиббий хизмат ва техник хизмат кўрсатиш каби мажмуаларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Данғара тумани Телиминг маҳалласида тадбиркор Зарифжон Зияев томонидан аҳолига савдо ва маиший хизмат, умумий овқатланиш ҳамда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва ювиш шохобчаси ташкил этиш ҳисобига 250 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Бувайда тумани марказида тадбиркор Асрор Худойбердиев томонидан қиймати 32 миллиард сўмлик йирик савдо комплекси бунёд этилиб, бу ерда 500 та янги иш ўринлари яратилди. Худди шундай хизмат кўрсатиш мажмуаси бу тадбиркор томонидан жорий йил якунига қадар Марғилон шаҳрида ҳам фойдаланишга топширилади. Бу каби йирик хизмат кўрсатиш комплексларини вилоятнинг барча ҳудудларида ташкил этиш мақсад қилинган.

Вилоятда жорий йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича дастур доирасида январ-апрель ойларида соҳанинг барча йўналишида 60,8 мингта иш ўрни яратилди. Жорий йилнинг ўтган даврида 4 минг 991 та юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига тижорат банклари томонидан 1,7 триллион сўмлик шундан, имтиёзли молиявий ресурслар ҳисобидан 94,6 миллиард сўмлик кредитлар ажратилди. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 117,7 фоизга ошди. Тасдиқланган дастурлар доирасида ўтган даврда 1,1 триллион сўмлик 417 та хизмат кўрсатиш лойиҳалари амалга оширилиб, 2,5 мингта иш ўринлари яратилди.

Риштон туманининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, туманда ҳар томонлама қулай бўлган туристик хизматларни ташкил этиш мақсадида туманда 12 та маҳаллалар танлаб олинди. Ушбу маҳаллаларни туризм маҳаллаларига айлантириш, савдо сервис соҳасини ривожлантириш бўйича “йўл харита” ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, Фарғона шаҳридаги “Каштанзор” кўчасида туризм ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун турк лойиҳачилари билан ҳамкорликда ҳудуднинг мастер-режаси ишлаб чиқилмоқда. Ҳамда зарур инфратузилма билан таъминланган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш тартиби жорий этилмоқда.

Президентимиз раислигида 7 июнь куни хизматлар кўрсатишни ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида долзарб вазифалар белгилаб берилди. Вилоятимизда ҳам соҳанинг ривожи, иқтисодиётда улушини ошириш учун барча имкониятлар ишга солинади. Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 200 миллион доллар эквивалентидаги маблағлар доирасида 170 миллиард сўм маблағларни вилоятга ажратилиши белгиланмоқда. Ушбу маблағлар ҳисобига 137 та лойиҳаларни манзилли рўйхати шакллантирилиб олинди. Ушбу лойиҳаларни ишга туширилиши ҳисобига 1,3 мингта янги иш ўринлари яратилади. Қўқон шаҳри Ўрдатаги кўчасида 1,6 гектар майдонда ташаббускор “Kokand marokand moll sentr” масъулияти чекланган жамияти томонидан 23 миллиард сўмлик йирик савдо комплекси ташкил этилмоқда. Шунингдек, Қўқон шаҳрида савдо ва логистика марказларини қуриш учун Учкўприкдан ажратилаётган 51,3 гектар ер майдонида жами 8 та 3 қаватли замонавий савдо павильонида 8 минг 700 ўринли савдо дўконлари, 5 та логистика омбори, 4 та 3 қаватли автотураргоҳ ҳамда 4 та автобекат қурилиши режалаштирилмоқда. Натижада 9 мингга яқин янги иш ўринлари ташкил этилади.

Бугунги кунда аукцион савдоларидаги 30 та бўш турган бино-иншоотлар аукцион савдолари орқали хизмат кўрсатиш объектлари учун сотилиши ва янги объектларни ишга тушириш чоралари кўрилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram