Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-06-14 12:11:48    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 14 июнь куни Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шокиржон Аҳмедов “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижроси бўйича вилоятда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Шундан сўнг сессия кун тартибидаги навбатдаги масалани кўриб чиқишга ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майда қабул қилинган “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан, 2022 йилда кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишлари бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган. Ушбу масала юзасидан вилоятда бошланган жараёнлар юзасидан вилоят автомобиль йўллари худудий бош бошқармаси бошлиғи Ойбек Назиров маълумот бериб ўтди.

Кун тартибидан ўрин олган кейинги масалада давлат раҳбарининг жорий йил 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи якунларига бағишланган кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида белгиланган 2022 йилда вилоятда марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ишларини амалга оширадиган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари рўйхатини маҳаллий кенгашда тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Сессияда вилоят ҳудудларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар, Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича вилоят комиссияси томонидан Фарғона вилоятининг Андижон ва Наманган вилоятлари ўртасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари бўйича хулосалари, вилоятда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар таҳлили бўйича масъулларнинг депутатлар олдида ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, вилоятда ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови якунларини кўриб чиқиш, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартириш киритиш, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг айрим депутатларини ваколатини муддатидан илгари тугатиш, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига ўтказиладиган сайлов кунини белгилаш каби кун тартибига киритилган қўшимча масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram