Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 166 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАЛИК ФЕРМЕРЛАР БИР ГЕКТАР ҒАЛЛАДАН 100 ЦЕНТНЕРДАН ОШИҚ ҲОСИЛ ОЛМОҚДАЛАР

×

 2022-06-14 15:37:22    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқимизнинг ризқ-рўзи бўлган ғалла ҳосилини тез ва сифатли йиғиб олиш ишлари вилоятимизда уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Вилоят бўйича салкам 100 минг гектар майдонда ғалла ҳосили пишиб етилди. Фарғоналик ғаллакорлар бу йил 661 минг 700 тонна бошоқли дон ҳосили йиғиштириб олишни режа қилганлар.

Қува туманидаги “Навоий Иқбол” ММТП ҳудудидаги “Турсунтош Одина Ширмоной” фермер хўжалиги далаларида ҳам бу йил мўл ҳосил етиштирилди. Фермер Асқарали Холбеков 106 гектар ер майдонининг 54 гектарига ғалланинг иқлим ва тупроқ шароитига мос бўлган “Давр” навини экиб, гектарига 101 центнергача ҳосил олишга эришди. 2006 йилдан буён фермерлик фаолияти билан шуғулланаётган миришкор яқин 3-4 йилдан буён ғалланинг ушбу навини экаётганини таъкидлади. 

“Бу йил ғаллакорларга эътибор яхши бўлмоқда. Об-ҳаволар ҳам қулай келди. Кластер томонидан эса ўз вақтида минерал ўғитлар, техникалар учун ёқилғи етказиб берилди. Ғалла нархлари ҳам ўтган йилгидан 2 баробарга ошди. Ҳисоблаб чиқдик, 600 миллион сўм миқдорида соф фойда қилар эканмиз. Етиштирилган ғалладан 60 нафар ишчиларимизга, кам таъминланган оилаларга 500 килограмдан тарқатдик. Қишлоғимиздаги мактабни таъмирлашга ҳам маблағ ажратишни режа қиляпмиз”, -деди фермер. 

Тумандаги “Садриддин Қува Ристаев” фермер хўжалиги аъзоларининг 34,8 гектар ерда етиштирилган буғдойнинг ҳар гектаридан олган ҳосил салмоғи 100 центнерни ташкил этди.

Фермер хўжалиги раҳбари Азизбек Ристаевнинг қайд этишича, тажриба тариқасида хориждан серҳосил ғалла нави олиб келиб экилгани кутилган самарани берди. Кўп тармоқли фермер хўжалиги тасарруфида ун заводи, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари фаолият кўрсатади. Фермер буғдойдан олинадиган бу йилги фойда ҳисобига 200 тонна сиғимга эга мева-сабзавот сақлашга ихтисослашган музлаткичли омборхона қуришни режалаштирмоқда.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram