Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 206 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АҲОЛИНИ ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2022-06-15 11:04:33    42

PDF юклаш
Чоп этиш


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 31 май куни аҳолини озиқ-овқат, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси бўйича Республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятида олиб борилган ўрганишлари якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Бахриддин Валиев, Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Бaҳодир Турабов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Саидқаҳҳор Холхўжаевлар, вилоят секторлари, бошқарма ва ташкилотлари, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда oзиқ-овқат узлуксизлиги ва нархлар барқарорлигини таъминлаш, парранда маҳсулотларини кўпайтириш ҳамда чорвачилик лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича Фарғона вилояти ҳудудларидаги ўрганишлар, тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашувларида аниқланган муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йилда вилоят бўйича ғалла ва эртанги экинлардан бўшаган 88 минг гектарга яқин майдонга такрорий экин сифатида савзавотлар, полиз экинлари, дуккакли ва мойли экинлар, шоли экилиши режалаштирилгани қайд этилиб, шаҳар-туманлар секторлари раҳбарлари ушбу масалага жиддий эътибор қаратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳудудлардаги кам таъминланган аҳоли вакилларига беданалар тарқатишни кўпайтириш, одамларни яхши даромад келтирадиган бедана боқишга ўргатиш бўйича иш ташкиллаш кераклиги қайд этилди.

Йиғилишда 2022-2024 йилларда жами 11 та чорвачилик комплексларида 8400 бош наслли қорамоллар парвариши йўлга қўйилиши белгилангани ҳам айтиб ўтилди.

Шунингдек, ички бозорга аҳоли учун қулай нархларда ўсимлик ёғи, гўшт, шакар олиб кириш имкониятига эга бўлган импортёрларга ҳар томонлама шароит яратиб бериш бўйича ҳудудий студиялардан қатнашган шаҳар ва туманлар ҳокимларига вазифалар белгилаб берилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram