Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 132 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИК БОЛАЖОНЛАР ЁЗ МАВСУМИНИ МАРОҚЛИ ЎТКАЗИШМОҚДА

×

 2022-06-15 17:54:55    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида бугунги кунда 17 та стационар оромгоҳлар мавжуд бўлиб, фарғоналик ўғил-қизлар дам олишлари ва соғломлаштирилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Жорий мавсумга тайёргарлик доирасида Данғара тумани ХТБ тасарруфидаги “Нилуфар”, Олтиариқ туманидаги “Юлдуз”, собиқ 1-Марғилон болалар уйи тасарруфидаги “Меҳнат Роҳат” (ҳозирги Қува тумани ХТБ тасарруфига берилган “Қалдирғоч” оромгоҳи), Фурқат туманидаги “Ёшлик”, Бешариқ туманидаги “Юлдуз” оромгоҳларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, мактаб-интернатлар ва коллежлардаги мослаштирилган оромгоҳларни стационар оромгоҳларга кўчириш жараёнлари ҳам амалга оширилди.

Бу йил 5 смена давомида стационар оромгоҳларда жами 11 000 нафардан зиёд болажонларнинг ҳордиқ олишлари режалаштирилган бўлиб, биринчи сменанинг ўзида 2800 нафардан зиёд ўғил-қизлар ўз вақтларини мазмунли ўтказишмоқда. Вилоятда 2022 йил ёз мавсумида 123 та кундузги болалар оромгоҳлари ташкил қилинган бўлиб, 21 минг 500 нафар болаларни дам олдириш ва соғломлаштирилиши режалаштирилган.

Болаларни жисмонан чиниқтириш мақсадида вилоятдаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари томонидан оммавий спорт турлари бўйича оромгоҳ биринчиликлари, “Қувноқ стартлар”, “Ким эпчилу, ким чаққон”, “Спорт – соғлиқ гарови”, “Балли, йигитлар”, “Балли, қизлар” каби спорт тадбирлари ташкил этилмоқда. 

Хусусан, Қувасой шаҳридаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши тасарруфидаги “Ниҳол” болалар соғломлаштириш оромгоҳида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида 8 та тўгараклар фаолият олиб бормоқда. Илк сменада 170 нафардан зиёд ўқувчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда тасвирий санъат, инглиз тили, шахмат-шашка, футбол, воллейбол каби турли тўгаракларда ўз иқтидорларини ривожлантиришмоқда. Ошхона ва ётоқхоналарда барча қулайликлар мавжуд. Ёзги соғломлаштириш даврида бу ерда жами 880 нафар болажонларнинг ҳордиқ олишларини таъминлаш кўзда тутилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram