Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТЕКСТИЛЬ СОҲАСИ ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ АСОСИЙ ДРАЙВЕРЛАРИДАН БИРИГА АЙЛАНМОҚДА

×

 2022-06-16 17:03:22    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Ўзбекистон туманида бўлиб, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги янги лойиҳалар билан танишди.

Вилоят ҳокими туманнинг Сулаймон ва Ўрта қишлоқ маҳаллаларида янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Асосий “ўсиш нуқта”си, яъни драйвери тадбиркорлик дея белгиланган Сулаймон маҳалласидаги 700 дан зиёд оилада 2 минг 100 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Биргина маҳалланинг ўзида хусусан, хонадонларда 40 дан зиёд ишлаб чиқариш ва оилавий корхоналар мавжуд. Вилоят ҳокими 50 нафардан зиёд хотин-қизлар бандлигини таъминлаган, 600 миллион сўмдан зиёд лойиҳа қийматига эга "Бекзод текстил" хусусий корхонаси, “Аной пайпоқлари” корхонаси фаолияти билан танишди, тиббий хизмат, савдо ва маиший хизмат шохобчаларини кўздан кечирди. Хайрулло Бозоров маҳалла тадбиркорлари ҳамда маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Исоқжон Эргашев билан мулоқот қилди, оилавий корхоналарнинг кенгайтириш бўйича мавжуд салоҳиятидан келиб чиқиб, туман ҳудудида текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва савдо мажмуаси барпо этиш масаласи кун тартибига олинди.

Вилоят раҳбари шунингдек, тумандаги “Yulbars Tex” тикувчилик корхонасининг Ҳунармандлар маркази қошида иш бошлаган ва 60 тадан зиёд қўшимча иш ўрни яратилган янги цех фаолияти билан ҳам танишди. Ушбу корхона маҳсулотлари асосан Россия Федерациясига экспорт қилинади. Шу йил якунига қадар ишчилар сонини 200 нафарга етказиш кўзда тутилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram