Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Avgust 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ СВЕРДЛОВСК ВИЛОЯТИГА ТАШРИФИ АМАЛИЙ НАТИЖАЛАР БИЛАН ЯКУНЛАНДИ

×

 2022-06-18 21:54:53    152

PDF юклаш
Чоп этиш


Ишчи ташриф билан Россия Федерациясининг Свердловск вилоятида бўлиб турган Фарғона вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Акмал Пўлатов бошчилигидаги вилоят делегацияси Свердловск вилоятининг халқаро ва ташқи савдо алоқалари вазири Вячеслав Ярин билан учрашди.

Учрашув давомида Фарғона вилояти делегациясининг Свердловск вилоятига ташрифи якунлари, ташриф давомида эришилган натижалар, икки вилоят ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш истиқболлари, хусусан, металлни қайта ишлаш, машинасозлик, кимё саноати ва тиббий ускуналар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, вилоятимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари ва етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Вячеслав Ярин вилоятимиз вакилларининг Свердловск вилоятига амалга оширган ташрифига юқори баҳо бериб, эришилган дастлабки келишувлар ва истиқболли лойиҳаларни амалда бажарилишини таъминлаш борасида Свердловск вилояти маъмурияти томонидан керакли барча чоралар кўрилишини билдирди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Свердловск вилоятида 3 та расмий учрашув ва B2B шаклдаги музокаралар ўтказилди, шунингдек, 10 та ишлаб чиқариш объектлари фаолияти билан яқиндан танишилди, ҳамкорлик учун истиқболли йўналишлар белгилаб олинди.

Шу билан бирга Екатеринбург шаҳрида жойлашган, ўзининг божхона терминали, улгуржи савдо мажмуаси, карантин ва фитосанитария текширув назорат пунктларига эга йирик логистика маркази фаолияти билан танишилди. Свердловск вилоятига Фарғона вилоятидан маҳсулотларни экспорт ҳажмини янада ошириш мақсадида мазкур логистика маркази хизматидан фойдаланиш, вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмасини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Фарғона вилояти делегациясининг Свердловск вилоятига ташрифи ўз якунига етди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram