Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”ДА ҒОЛИБ ТАКЛИФЛАР ДОИРАСИДА ҲУДУДЛАРДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ, ЖИҲОЗЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА 

×

 2022-06-23 11:56:40    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар берганимиздек, вилоятимизда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаган жами 247 та таклифлар ғолиб деб топилган эди. Амалга ошириш қиймати 137,3 миллиард сўмлик бу таклифлар учун буюртмачи ташкилотларга алоҳида ҳисоб рақами очилиб, тегишли маблағлар ушбу ҳисоб рақамларга ўтказилди. Ҳозирда ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш, соғлиқни сақлаш, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш каби жами 231 та қурилиш-таъмирлаш ва 16 та жиҳозлаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича ҳудудларда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, "Очиқ бюджет" жараёни орқали Республика бўйича энг кўп овоз, яъни 15 254 та овоз тўплаб ғолиб бўлган Марғилон шаҳар "Туғруқ уйи"га 900 миллион сўмлик тиббий жиҳозлар олиб келинди. 35 турдаги тиббий жиҳозлар, жумладан кўчма рентген, жарроҳлик столи жамланмаси ва бошқа тиббий асбоб-анжомлар муассаса ихтиёрига топширилди. (https://t.me/mshhmxx/7474?single)

Ўзбекистон туманида эса “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида “Мўйи муборак” маҳалласининг 2,6 км. ички йўллари янги қиёфа касб этмоқда. Кўл Элаш маҳалласининг 3 километрга яқин ички йўлларига ҳам асфальт ётқизилмоқда. (https://t.me/uzbaxborotxizmati/13829)

Қувасой шаҳридаги Юқори Валик МФЙ да аҳолининг 23 йиллик орзуси амалга ошди. 1 миллиард сўм маблағ эвазига маҳалла йўлларига асфальт босиш ишлари бошланди. (https://t.me/Quvasoyliklar_Kanali/33582)

Олтиариқ туманидаги Тегирмонбоши МФЙ ҳудудида 3,2 км масофадаги ички йўлларда асфальтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. (https://t.me/oltiariqtumanihokimligi/6713?single)

Риштон туманида ҳам "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 1-босқичи натижалари бўйича “ғолиб” деб топилган Жаҳонобод маҳалла фуқаролар йиғинида 4 км.дан ошиқ ички йўлларга асфальт ётқизилди. (https://t.me/RISHTON_24/57528)

Вилоятимизда бугунга қадар 51 та ташаббуслар бўйича белгиланган ишлар тўлиқ якунланди.

Албатта, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси энг чекка ҳудудларда ҳам ўз аксини топаётгани, аҳолини жамият ҳаётида фаол ва ташаббускор бўлишга чорлаб, юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини янада оширмоқда.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram