Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 184 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИРМОНЛАР ДОНГА ТЎЛДИ: ВИЛОЯТИМИЗ ҒАЛЛАКОРЛАРИ ТОВАР ДОН ТОПШИРИШ ШАРТНОМАВИЙ РЕЖАСИНИ БАЖАРДИЛАР

×

 2022-06-24 11:16:09    46

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ғаллакорлари товар дон топшириш шартномавий режасини ортиғи билан уддалашди. 23 июнь ҳолатига кўра, дон қабул қилиш масканларига режада белгиланган 179 минг 640 тонна ўрнига, 180 минг 100 тонна сифатли товар дон топширилиб, улкан хирмон кўтарилди.

Жорий йил вилоятимизда 2686 та фермер хўжаликлари томонидан 99 минг 500 гектар дала майдонларига бошоқли дон экилиб, ҳар бир гектардан ўртача 80 центнердан жами 796 минг тоннадан зиёд ғалла етиштириш кўзда тутилган. Бунинг учун 28 та ғаллачилик кластерлари ташкил қилиниб, ғаллакорларга уруғлик, ёқилғи ва ўғит ўз вақтида, етарли миқдорда етказиб берилди. Агротехник тадбирлар илмий асосларга таянган ҳолда амалга оширилди. Ғалла ҳосилини етиштириш учун жамғарма ҳамда ғаллачилик кластерлари томонидан 505 миллиард сўм маблағ сарфланди. 

Йиғим-терим мавсумига 335 та ўрим отрядлари шакллантирилди ва уларга 335 дона юқори унумли дон ўрим комбайнлари, 1639 дона дон ташиш техникалари, 165 та кўчма устахоналар ва 106 дона ёқилғи ташиш техникалари бириктирилди. 

Айни кунда Фарғона далаларида ўрим-йиғим ишлари авжи паллада давом этмоқда. Президентимиз ташаббуси билан ғалла нархлари ҳам ўтган йилгидан 2 баробарга ошгани, 3 минг сўм қилиб белгилангани эса миришкорларни янада руҳлантирмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram