Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БУВАЙДА ҲАМДА ТУРКИЯНИНГ ЭНГ ЙИРИК МЕБЕЛЧИЛИК МАРКАЗЛАРИДАН БИРИ БЎЛГАН ИНЕГЎЛ ТУМАНЛАРИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЎРНАТИЛДИ

×

 2022-06-24 15:03:44    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Бувайда тумани ҳокими Беҳзод Ибрагимов бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат туман делегацияси тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш мақсадида Туркиянинг Бурса вилояти Инегўл туманида бўлиб турибди.

Туркиянинг энг йирик мебелчилик марказларидан бири бўлган, йиллик мебель маҳсулотлари экспорти 1,3 миллиард долларга тенг Инегўл тумани Беледияси башкани (ҳокими) Алпер Табан билан ўтказилган учрашувда ҳудудларнинг савдо ва ишлаб чиқариш имкониятлари тўғрисида маълумотлар алмашилди ва ўзаро алоқаларни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Музокара якунларига кўра, икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион ва бошқа қатор соҳаларда тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш назарда тутилган англашув меморандуми имзоланди.

Бувайда тумани делегацияси вакиллари Инегўл туманидаги “Çilek” болалар учун мебел ишлаб чиқариш фабрикасига ташриф буюриб корхонанинг ишлаб чиқариш, сифат назорати жараёнлари ва савдо фаолияти билан яқиндан танишдилар. Дунёнинг 5 қитъасида, 71 та мамлакатда савдо дўконларига эга ушбу корхона раҳбари Музаффер Чилек ҳамда бувайдалик тадбиркор Баҳромжон Қодиров ўртасидаги музокараларда келгусида Бувайдада “Çilek” фабрикаси филиалини ташкил этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди, корхона раҳбариятининг Бувайда туманига ташрифи келишиб олинди.

Ташриф давомида дунёнинг 20 дан зиёд давлатларига ўз маҳсулотларини экспорт қилувчи “Tetri home” уй жиҳозлари ва юмшоқ мебеллар ишлаб чиқариш корхонаси ва Инегўлдаги 200 дан ортиқ мебель ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини ўзида жамлаган, “Mobilya AVM” савдо комплекси билан ҳам танишилди.

Делегациямиз вакиллари Инегўл тумани Саноат ва тижорат палатасида ҳам бўлиб Бувайда туманининг мебелчилик саноати салоҳияти, республикамиз бозорида тутган ўрни ҳақида, шунингдек, хорижий инвесторларга ҳукуматимиз томонидан берилган имтиёзлар ва қулайликлар борасида маълумот беришди.

Жорий йилнинг август ойида Инегўл тумани расмийлари ва тадбиркорларидан иборат делегациянинг Бувайда туманига ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.

Бувайда ва Инегўл туманлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил февраль ойида Бурсага амалий ташрифи доирасидаги музокаралар чоғида белгилаб берилган эди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram