Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 157 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯПОНИЯНИНГ ЙИРИК КОМПАНИЯЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ИНВЕСТИЦИОН ҲАМКОРЛИК УЧУН ФАРҒОНАДА

×

 2022-06-24 19:16:08    45

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев вилоятимиз инвестицион салоҳиятини ўрганиш мақсадида ташриф буюрган Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дзюн Такахаши бошчилигидаги йирик япон компаниялари раҳбарларидан иборат делегация вакиллари билан учрашди.

Вилоят ҳокимлигида ўтган учрашувда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, уларнинг аниқ йўналишларини белгилаш кун тартибидан ўрин олди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашев Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти хусусан, демографияси, иқтисодиёти, асосий саноат тармоқлари, вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳолати, экспорт кўрсаткичлари, саноат зоналари, солиқ имтиёзлари, логистика афзалликлари ҳақида тайёрланган тақдимот билан таништирди.

Шу билан бирга давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Япония ўртасида яқин дўстлик алоқалари ўрнатилганлиги, япониялик инвесторлар томонидан Фарғона вилоятига катта қизиқиш билдирилаётганлиги таъкидланди.

Меҳмонлар вилоятнинг потенциали ҳақида маълумотга эга бўлишгани, ҳар бир йўналиш алоҳида ўрганилиши, аниқ йўналишлар белгиланиши ва имкониятлардан келиб чиқиб ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан фикрларини билдирдилар.

Икки кун давомида япониялик ишбилармонларнинг Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази, Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси, "Noriko Gakkyu" япон тили мактаби фаолияти билан танишишлари кўзда тутилган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram