Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИК ТУМАНИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ – ТУРКИЯДА

×

 2022-06-24 20:42:27    46

PDF юклаш
Чоп этиш


Бурса шаҳрининг Йилдирим туманида жойлашган Вишне кўчаси нафақат Туркияда, балки дунёда ҳам болалар тайёр кийимлари ишлаб чиқарувчилар ҳамда улгуржи савдо дўконларини ўзида жамлаган йирик марказ сифатида билинади. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров жорий йил февраль ойида Туркиянинг Бурса вилоятига ташрифи чоғида ушбу ҳудудда бўлиб, 3 мингдан зиёд ишлаб чиқарувчини жамлаган BEKSİAD – Гўдаклар ва болалар тайёр кийимлар сектори ишлаб чиқарувчилари ва ишбилармонлари жамияти фаолияти билан танишган ҳамда вилоятимизнинг Учкўприк тумани билан Йилдирим туманлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича Бурса вилояти волийси (губернатори) Якуб Жанполат билан келишувга эришганди.

Ушбу келишув ижроси доирасида Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаров бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат туман делегацияси ҳозирда Бурса вилоятида бўлиб турибди. Йилдирим тумани ҳокими Октай Йилмаз билан музокаралар ўтказилиб, икки туман ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида меморандум имзоланди.

Учкўприк тумани делегацияси BEKSİAD жамияти бошқарув кенгаши аъзолари билан учрашув ҳам ўтказдилар. 

Учрашувда жамият раиси Ўмер Йилмаз саноат зонаси шаклида ташкил этилган, йиллик экспорт ҳажми 1 миллиард доллардан зиёд бўлган Вишне кўчасидаги ишлаб чиқариш ва тижорат жараёни ҳақида маълумот берди. 

Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаров туманнинг “Бобошбек” маҳалласида 15 гектар майдонда бунёд этилган енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва логистика марказининг тақдимотини ўтказди.

Бир гуруҳ туркиялик тадбиркорлар Учкўприк туманидаги енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва логистика марказига ташриф буюриб, у ердаги тадбиркорларга дизайнерлик, сифат назорати ҳамда маркетинг масалаларида маҳорат машғулотлари ўтказишларига келишиб олинди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Йилдирим туманида фаолият юритаётган “NENNY BABY” корхонаси иш жараёнлари билан танишди. Ўз навбатида, корхона вакиллари июль ойида ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш мақсадида Учкўприк туманига амалий ташриф билан келиши маълум қилинди.

Учкўприк тумани делегациясининг Туркияга ташрифи давом этмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram