Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАСИДА ФАРҒОНАЛИКЛАР ҲАМ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШМОҚДА

×

 2022-06-25 19:24:18    36

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 25 июндан бошлаб 5 июль кунига қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди. 

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умиджон Жабборов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, котибият мудирлари ва мутахассислар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда биринчи ўқишда қабул қилинган конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот берилди. Таъкидландики, конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилмоқда.

Хусусан, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, тадбиркорлик ва ерга оид масалалар, оила, меҳнат муносабатлари, суд-ҳуқуқ соҳаси, таълим, тиббиёт, экология ва бошқа кўплаб йўналишларда таклиф этилаётган ўзгартиришлар, уларнинг ўртага ташланиши сабаблари атрофлича таҳлил қилинди. Ушбу конституциявий ислоҳотларнинг бош замирида инсон қадри мужассам экани таъкидланди.

Фарғоналиклар ҳам янги Конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнларида ўз таклифлари билан ташаббускор бўлаётгани алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Жойларда аҳоли билан бўлган мулоқотларда ҳам фуқароларга конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида маълумотлар бериб бориш, уларни янада ижтимоий фаолликка чорлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram