Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАРҒОНАДА КАТТА БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-06-26 14:48:52    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар саройида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар, блогерлар, ижтимоий тармоқлар фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Тантанали тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов очиб берди ва йиғилганларни касб байрамлари билан самимий табриклаб, вилоятимиз матбуоти вакиллари мамлакатимизда амалга оширилаётган тарихий ислоҳотларда янада фаол ўрин эгаллашларига ишонч билдирди. Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, вилоят Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Шавкат Aкбаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умид Жабборов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Муҳаммаджон Обидовлар ҳам матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам муносабати билан ўз тилакларини билдирдилар.

Байрам кечасида Фарғона вилоятини ижтимоий-маънавий юксалтириш ишига қўшган салмоқли ҳиссаси, жамият ҳаётидаги, сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантиришдаги фаоллиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлашдаги ташаббускорлиги учун ҳамда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари ҳамда совғалари билан тақдирландилар.

Байрам тадбири элимиз ардоғидаги санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурига, ўйин-кулгу ва рақсларга уланиб кетди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram