Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ” ФАРҒОНАЛИК ЁШЛАРНИ БИРЛАШТИРДИ

×

 2022-06-27 10:30:33    47

PDF юклаш
Чоп этиш


“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги “Ёшлар фестивали” Фарғона вилоятида юқори савияда, кўтаринкилик билан ташкил этилди.

Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройи очиқ саҳнида фестивалнинг якуний гала-концерти бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов кириш сўзи билан очди ва иштирокчиларни республика бўйлаб нишонланаётган ёшлар байрами билан самимий қутлади. Ёшларни изланишдан тўхтамай доимо олға интилишга, юртимиз равнақи йўлида меҳнат қилишга чақирди.

Тадбирнинг тақдирлаш қисмида республика миқёсида ўтказилган лойиҳалар, танлов, спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган фарғоналик истеъдодли ёшларга ташаккурнома, пул мукофотлари, эсдалик совғалари топширилди.

Элимиз суйган санъаткорлар Отабек Муҳаммадзоҳид Севинч Мўминова, Сардор Тоиров, "ВИА Мароканд" гуруҳи, Жалолиддин Аҳмадалиев, Асилбек Нигматовларнинг мусиқий чиқишлари барчага манзур келди ва рақсга чорлади.

Якунда намойиш этилган мушакбозлик тадбир иштирокчиларига ҳуш кайфият улашди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram