Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КУРГАН ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ФАРҒОНАДА: МУЛОҚОТЛАРНИНГ АМАЛИЙ БОСҚИЧИГА ЎТИШ УЧУН “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ

×

 2022-06-28 22:27:22    165

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ва Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Алишер Салиевлар Курган вилояти губернаторининг иқтисодий сиёсат бўйича ўринбосари Владимир Архипов бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашдилар. Делегация таркибида бўлган Курган вилояти савдо-саноат палатаси, соғлиқни сақлаш тизими вакиллари, йирик ишлаб чиқариш компаниялари раҳбарлари, тадбиркорлар, Шадринский давлат педагогика университети ва Курган давлат университети ректорлари ҳам мулоқотда иштирок этишди.

Дастлаб вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти ҳақида маълумот берди ва буни ўзида акс эттирган видеоролик меҳмонлар эътиборига намойиш этилди.

Учрашувда Фарғона вилояти делегациясининг 2021 йил ноябрь ойида Курган вилоятига ташрифи доирасида кўрилган масалалар, келишувларни амалий босқичига ўтиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Хусусан, Курган вилояти агросаноат, ўрмон хўжалиги, дон маҳсулотлари тайёрлаш, қурилиш, саноат, метални қайта ишлаш каби тармоқларда бой тажриба ва имкониятга эга эканлиги, таълим соҳасида ҳам Фарғона вилояти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилиши ижобий натижа кўрсатиши қайд этилди. 

Шунингдек, Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига, айниқса, мева-сабзавотларига Россияда талаб ва эҳтиёж борлиги таъкидланди. Шундан келиб чиқиб, эртага россиялик меҳмонлар вилоятимиздаги ишлаб чиқариш марказлари, таълим масканларида бўлиб, ўрганишлар натижасига кўра, икки вилоят ўртасида “йўл харитаси” ишлаб чиқилиши белгиланди. Бундан ташқари, делегация ташрифи доирасида икки вилоят савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши ҳам кўзда тутилган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram