Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ҲАПКИДО БЎЙИЧА ОСИЁ ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТИ ЎТКАЗИЛАДИ
2022-06-28 22:35:34 51
1-2 июль кунлари Фарғона шаҳрида ҳапкидо спорт тyри бўйича Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Ҳапкидо федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган мусобақа катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилади.
“Само” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган мазкур чемпионатда юртимиз вакилларидан ташқари Корея, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Беларусь, Исроил, Ҳиндистон, Непал, Шри-Ланка каби давлатлардан қарийб 400 нафар спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Қитъа чемпионати доирасида Фарғонага Халқаро Ҳапкидо федерацияси президенти О Се Лим, Корея Ҳапкидо федерацияси вице-президенти Ким Бом Чул ҳамда бош секретари Сун Дук Бе ташриф буюрадилар.
Корейс жанг санъати Ҳапкидо – жанг санъатлари орасида таэквондо ва дзюдодан кейин учинчи ўринда турадиган спорт тури ҳисобланади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram