Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 182 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ҲАМДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИШ МАҚСАДИДА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-06-28 22:40:08    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида маҳаллабай ишлаш ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Дастлаб Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази ва Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги – KOICA билан шерикликда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти кўздан кечирилди. Шунингдек, Марғилон шаҳридаги “Наврўз” МФЙда 7 гектар майдонда ташкил этилган “Ёшлар” кичик саноат зонаси, атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик каби ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган Ҳунармандлар маркази, Оролбўйи МФЙдаги косибчиликка ихтисослашган амалий ўқув маркази, пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари ОАВ вакилларида катта таассурот қолдирди.

Пресс-тур қатнашчилари Тошлоқ туманида "Egg Box Group" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган инкубаторлар, “Agro Impex Marketing” МЧЖ томонидан амалга оширилган йирик трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси билан ҳам танишдилар. Айниқса, Қува тумани Қорақум МФЙдаги гулчилик кластери фаолиятини ривожлантириш жараёнлари журналистларда қизиқиш уйғотди.

Ҳоким ёрдамчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг камбағалликни қисқартириш, иш ўринларини кўпайтириш йўлидаги сайъ-ҳаракатларига эътибор қаратдилар.

Пресс-тур давомида Фарғона вилоятининг 19 та шаҳар ва туманларидаги 1 058 та маҳалла фуқаролар йиғинларига тайинланган ҳоким ёрдамчилари томонидан вилоятдаги 759,1 минг хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилиб, ихтисослашганлигига қараб маҳаллаларнинг драйверлари белгилаб олингани қайд этилди. Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиш, аукционда ер майдонлари олишларида кўмаклашиш орқали даромад манбааларини яратиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Тадбир давомида ОАВ вакилларига ушбу йўналишда эришилаётган натижалар, белгиланган режалар тўғрисида маълумотлар берилди. Пресс-тур эртага, 29 июнь куни Олтиариқ, Риштон, Учкўприк, Бағдод ҳамда Бувайда туманларида давом этади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram