Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ВИЛОЯТДАГИ МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

×

 2022-06-29 18:28:59    42

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун вилоятдаги умумтаълим мактаблари директорлари билан учрашдилар.

Фарғона шаҳридаги театр-концерт саройи томоша залида ўтказилган учрашувда вилоятдаги 960 та мактабнинг директорлари иштирок этишди.

Учрашув давлат раҳбарининг халқ таълими тизимини ривожлантириш борасида белгилаб берган вазифалари, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни етказиш, янги ўқув йили олдидан режаларни белгилаб олиш, устозларнинг таълим сифатини яхшилаш юзасидан таклифларини эшитиш мақсадида ташкил этилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда мактаб таълимини келгуси 5 йиллик ривожлантириш миллий дастури ва унда белгиланган вазифалар, соҳа ходимларига яратилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Мактаблардаги таълим бериш жараёнларида аниқланган камчиликлар, мактаб психологларининг фаолиятини такомиллаштириш ва масъулиятини ошириш, ўқувчилар билан ҳаққоний ишлаш лозимлиги алоҳида тушунтирилди.

Ўғил-қизлар мактабни маънавий етук шахс сифатида битириши, кейинчалик қайси касб эгаси бўлишини аниқ белгилаб олиши кераклиги қайд этилиб, бу жараёнда мактаб директорлари масъул эканлиги таъкидланди.

“Тарбиячи тизими” дастури ишлаб чиқилиши, мактаблар давлат назоратида бўлиши бўйича таклиф берилгани ҳам очиқланди. Япония таълим тизими тажрибаси ҳақида тўхталиб ўтилди.

Мактабларга қабул жараёнларида ота-оналар билан ички тартиб-интизом, форма масаласида суҳбатлашиш, ўқувчиларга мактаб ҳудудида телефондан фойдаланиши дарс жараёнига салбий таъсир кўрсатаётганлиги учун мактабга киришда махсус қутилар ташкил қилиш, бунда ўқувчилар мактабга кираётганда телефонларни қутиларда қолдириши кераклиги юзасидан таклифлар илгари сурилди. Яхши натижа кўрсатган мактаб директорларига маҳаллий бюджетдан устама ажратилиши ҳам маълум қилинди.

Учрашув давомида директорлар мактаб таълим сифатини яхшилаш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram