Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ИНСОН ҚАДРИ” ОНЛАЙН ПЛАТФОРМАСИ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-06-30 11:57:26    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида “Тараққиёт стратегияси” маркази ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Инсон қадри” онлайн платформаси тақдимоти ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов, “Тараққиёт стратегияси” марказининг ижрочи директори ўринбосари Фаррух Абдуҳамидов, сенаторлар, депутатлар, бошқарма ва идоралар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари қатнашди.

Тадбирни очиб берган вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов “Инсон қадри учун” тамойили асосида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлаётгани, ушбу тамойил замирида инсоннинг тинч ва хавфсиз ҳаётини, ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш каби улуғвор мақсадлар борлигига эътибор қаратди.

Тадбир қатнашчилари эътиборига 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган 7 та устувор йўналиш ва уни амалга оширишга қаратилган 100 та мақсад ҳамда кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўплами тақдимотига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

“Инсон қадри” онлайн порталининг имкониятлари, ундан кутилаётган натижалар ҳақида маълумот берилди. “davlatdasturi.uz” онлайн платформаси орқали Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурининг ижроси тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчилик томонидан кузатиб борилиши, аҳоли Давлат дастурининг ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдиришлари мумкинлиги қайд этилди. Ушбу жараёнларда фарғоналикларни ҳам доимо фаол ва ташаббускор бўлишга чорладилар. 

Тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамалари, Конституцияга киритилаётган таклифлар, уларнинг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, мустаҳкамлашга қаратилган нормалар ҳақида ҳам сўз борди. 

Якунда тадбир иштирокчилари кун тартибидаги масалалар, муҳокамалар юзасидан фикр ва мулоҳазалари, таклифларини ўртага ташладилар. “Инсон қадри” тамойили халқ фаровонлиги гарови эканлиги яна бир бор таъкидланди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram