Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Noyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

 2022-07-28 09:50:17    164

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 апрелдаги 282-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2022 йилнинг 4 август куни вилоят тадбиркорлар уйида Ўзбекистон Республикасининг Чегара қўшинларининг 9229-ҳарбий қисмнинг, Мудофаа вазирлигига қарашли 42090, 33171 ҳамда 45370-сонли ҳарбий қисмлари ҳамда, Ички ишлар вазирлигининг Фарғона вилоятидаги 7253–ҳарбий қисмида шахсий таркибнинг овқатланишини аутсорсинг тизимида ташкил этиш бўйича талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали мазкур ҳарбий қисмига бириктириш бўйича танлов ўтказилади.

Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилашга тайёр бўлган талабгорларга устунлик берилади.

Шунингдек, талабгорларга нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:
- юридик шахс бўлиши;
- аутсорсинг хизмати бўйича камида бир ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эга бўлиши;
- молиявий аҳволининг барқарорлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;
- стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизмати кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эга бўлиши;
- штатида етарли иш тажрибасига ва кўникмага эга ходимлар бўлиши талаб этилади.

Шу муносабат билан, танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган тадбиркорлик субектлари қуйидаги ҳужжатларни 2022-йилнинг 3-август куни соат 18:00га қадар вилоят ҳокимлигига (Телефон: 73 244-40-40) тақдим этишлари сўралади.
1. Танловда иштирок этиш учун ариза.
2. Тадбиркорлик субектини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғисидаги гувоҳнома.
3. Тадбиркорлик субектининг низоми (устави).
4. Умумий овқатланиш йўналишидаги фаолияти (фаолият бошлаган йили ва ойи кўрсатилиши шарт) тўғрисида маълумот.
5. Овқатлантириш билан фаолият олиб бораётган қўшимча ошхоналарининг мавжудлиги тўғрисида маълумот (овқатлантириш бўйича аутсорсинг фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлик субектлари хизмат кўрсатаётган ҳарбий қисм, бўлинма ёки муассасадан фаолияти тўғрисидаги тавсифномани тақдим этади).
6. Ҳисоб рақамидаги маблағ ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкдан маълумот.
7. Штатидаги етарли иш тажрибаси ва кўникмага эга ходимлар сони тўғрисида маълумот.
8. Стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизмати кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базаси борлиги тўғрисида маълумот.

ИЗОҲ: Тадбиркорлик субектлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш натижалари бўйича танлов ғолиби аниқланади.