Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Avgust 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ГЕРМАНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ФАРҒОНАДА ЗАМОНАВИЙ ТИББИЙ ДИАГНОСТИКА МАРКАЗИ БАРПО ЭТИЛАДИ, ТИББИЁТ ЖИҲОЗЛАРИ ЙИҒИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2022-08-01 14:40:19    181

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг 25-30 июль кунлари бўлиб ўтган Германия ва Австрияга ташрифи давомида тиббиёт соҳасида ҳамкорлик бўйича катта келишувларга эришилди.

Хусусан, Германиянинг “RCI Consulting International” компанияси раҳбари Карл Раухель билан музокаралар натижасида “Luqmoni Hakim Farg’ona German Medical” МЧЖ билан ҳамкорликда немис инвестицияси иштирокида Фарғона шаҳрида Германия стандартлари асосида замонавий лаборатория билан жиҳозланган тиббий диагностика марказини ташкил этиш бўйича қиймати 10 млн. долларлик шартнома имзоланди.

Диагностика марказига позитрон-эмиссион томография (ПЭТ) ускунаси ўрнатилади, ушбу клиниканинг ўзида ПЭТ ускунаси учун зарур бўлган циклатрон-радиоизотоп суюқлигини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Шартномага биноан, “Luqmoni Hakim Farg’ona German Medical” тиббий диагностика маркази бир йил муддатда фойдаланишга топширилади.

Шунингдек, “Dixion Vertrieb medizinischer Geräte” ва Фарғона шаҳридаги “Marafon Group” холдинг компанияси таркибидаги “Meridian Diagnostic Hospital” МЧЖ ўртасида биринчи босқичда жарроҳлик столи, жарроҳлик лампаси ва жиҳозлари, наркоз аппаратлари, электрокардиографлар (ЭКГ), ПЦР техникалари, бемор кузатув мониторларини Фарғона вилоятида йиғиш лойиҳаси доирасида 3 млн. евролик келишувга эришилди.

Германиянинг “OPASCA” компанияси билан музокараларда вилоят соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, мавжуд беморлар ва касалликларни ягона мониторинг базасини яратиш ҳамда тиббиёт соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун немис банклари кредит линияларини жалб қилиш юзасидан ҳамкорлик ўрнатиш йўналишларида келишувларга эришилди.

Мангейм тиббиёт университети ва клиникаси раҳбарияти учрашув давомида Фарғона вилояти билан яқиндан ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини билдирди.

Ўзбек шифокорларини немис соҳа мутахассислари ёрдамида Мангейм университети ёки Фарғона шаҳрида малакасини ошириш, Фарғона тиббиёт университети ва Мангейм университетлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, неврология, педиатрия ва радикология соҳаларига Германия таълим стандартини жалб қилишга келишиб олинди.

Жорий йил сентябрь ойида фарғоналик шифокорлар гуруҳи Мангейм шаҳрига бориши, немис университети раҳбарияти эса октябрь ойида Фарғона вилоятига келиши белгилаб олинди.

Германиянинг “Edison Technologies” компанияси раҳбари Эдисон Касапоглу билан ҳам самарали музокаралар ўтказилди. Жорий йил август ойидан тиббиёт буюмлари ҳамда болалар учун тагликлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича иккита лойиҳанинг амалга ошириш юзасидан уларнинг иқтисодий самарадорлиги, хом ашё билан таъминланганлиги ва мавжуд талабни ўрганиш ишлари бошланади.