Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУНИ ФАРҒОНАДА КАТТА ТАНТАНА ҚИЛИНДИ

×

 2022-08-03 22:33:33    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда жорий қилинган “Халқлар дўстлиги куни” кўп миллатли жонажон Ўзбекистонимизда, Фарғонамизда кенг қамровда, юксак савияда, кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройи очиқ саҳнида бугун ташкил этилган Дўстлик фестивали ҳам бунинг яққол исботи дейиш мумкин.

Фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар дастлаб вилоятда фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлари томонидан очиқ майдонда ташкил этилган кўргазмаларни кўздан кечирдилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида иштирок этган Хайрулло Бозоров барча йиғилганларни дўстлик куни билан қутлади.

Дўстлик дунёдаги энг улуғ, катта аҳамият касб этгувчи қадриятлардан эканини қайд этган Хайрулло Бозоров, қалбларни, миллатларни, халқларни бирлаштирувчи, ягона ҳаракат учун ҳаммани олдинга чорловчи туйғу бўлган дўстлик ва бағрикенглик давлатимиз сиёсатининг асосий принципларидан бири эканига эътибор қаратди. Вилоят ҳокими Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган “Инсон қадри учун" деган эзгу тамойилни ўзида мужассам этган ислоҳотлар динидан, тилидан, миллатидан қатъий назар Ўзбекистонда яшаётган 130 ортиқ миллат, элат вакилларининг ҳар бирининг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилганини таъкидлади.

Тадбирда Халқлар дўстлиги куни муносабати билан "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган Сўх тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли Сувхидин ота Шарофидинов, "Wiedergeburt" Ўзбекистон немис миллий маданий марказининг Фарғона вилояти бўлими раиси Валентина Миллерларнинг меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.

Шундан сўнг вилоятда фаолият олиб бораётган корейс, тожик, яхудий, турк, қирғиз, немис, татар, славян миллий маданий марказлари раҳбарлари байрам муносабати билан вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир давомида таниқли санъаткорлар ҳамда миллий маданий марказлари ижодкорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар байрам иштирокчиларига кўтаринкилик улашди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram