Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Noyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА-ҲИНДИСТОН ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИГИДА ЯНГИ САҲИФАЛАР ОЧИЛМОҚДА

×

 2022-08-08 12:02:28    208

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев жорий йил 2-5 август кунлари амалий ташриф билан Ҳиндистонда бўлди.

Ташриф доирасида Харьяна штати раҳбарияти ҳамда йирик ҳинд компаниялари раҳбарлари билан музокаралар олиб борилди.

Инвестициявий, савдо ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар ҳамда дастурларни амалга оширишни назарда тутган алоҳида тартибдаги ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида имзоланган "Йўл харитаси”га мувофиқ Харяна штати ҳукумати маъмурияти Бош котиби Шри Йогиндер Чаудри билан музокаралар олиб борилди.

Ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун истиқболли йўналишлар белгилаб олинди. Фарғона вилояти ва Харяна штати ўртасидаги Ҳамкорлик битими имзоланди. Ҳинд томони жорий йил октябрь ойида вилоятга ташриф буюришини билдирди.

Ҳиндистон ишбилармон доиралари вакиллари билан ўтган самарали учрашувлар натижасида Фарғона вилоятида Ҳинд бизнеси иштирокини кенгайтиришга қаратилган қатор келишувларга эришилди.

Харьяна штатидаги “Apollo Group” холдинги билан олиб борилган музокараларда Фарғона шаҳридаги “Марафон” холдинги билан биргаликда “такролимус” оиласига кирувчи дори воситаларини ишлаб чиқариш заводини қуриш бўйича, шунингдек, “Akums Drugs&Pharmaceuticals Ltd.” компанияси билан фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш юзасидан келишувларга эришилди. Ҳар икки корхонанинг лойиҳалаш ишлари шу ойнинг ўзида бошланади.

“NEO Institute of Medical Sciences and Technology Ltd.” (NEO Group) компанияси Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида ҳинд талабалари таҳсил олишини йўлга қўйиш бўйича ўз таклифини тақдим этди. Компания раҳбарияти ўз талабалари шартнома тўловини тўлаш билан бир қаторда, улар учун ётоқхона, кутубхона, лабораториялар қуриш ва жиҳозлашга инвестиция киритишга ҳам тайёрлигини билдириб, яқин кунларда вилоятга ташриф буюришни режалаштирмоқда.

“MAK Projects P Ltd” компанияси билан музокаралар чоғида вилоятнинг лойиҳалаштириш, қурилиш ва дизайнерлик ва бошқа соҳаларига инвестиция киритиш масалалари кўриб чиқилди. Бу борадаги лойиҳаларни жойида ўрганиш ва таъсисчилар билан музокаралар ўтказиш учун “MAK Projects P Ltd” вакиллари жорий йил сентябрь ойида Фарғона вилоятига ташриф буюришига келишиб олинди.

Нью-Деҳлидаги “Cetera” ва “Ella Foods” компаниялари билан Фарғона вилоятида етиштирилган маҳсулотларни экспорт қилиш истиқболлари муҳокама қилинди. Логистика харажатлари юзасидан тўлиқ ҳисоб-китоблар амалга оширилиши билан ушбу компаниялар қуритилган мева-сабзавот ва калава-ип маҳсулотларини сотиб олиш бўйича шартномалар имзолашга тайёр эканликларини маълум қилишди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram