Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 156 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИК ФЕРМЕРЛАР ВА ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ПАХТАЧИЛИКДА МАВЖУД ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРНИ ЎРГАНИШ УЧУН ТУРКИЯГА ЖЎНАБ КЕТИШМОҚДА

×

 2022-08-08 12:43:03    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган пахтачилик фермерлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарларидан иборат йирик делегация пахтачиликда мавжуд илғор тажрибаларни ўрганиш учун Туркиянинг Адана вилоятига жўнаб кетишмоқда. Делегацияга вилоят ҳокимлиги котибият мудири Азимжон Юлдашев раҳбарлик қилади.

9-13 август кунларида ташкил этилаётган сафар давомида вилоятимиз вакиллари Çukurova Университети Пахтачилик илмий-текшириш институти ва “Dataem” пахтачилик илмий-тадқиқот институтида бўлишади, хусусий секторда етиштиштирилаётган пахта далаларида ўрганиш олиб боришади. Шунингдек, Адана вилоятидаги CANSA пахта териш машиналари ишлаб чиқариш корхонаси, шунингдек пахтани қайта ишловчи ҳамда уруғлик пахта етиштирувчи компаниялар фаолияти билан танишиш ҳам сафар дастурига киритилган.

Фарғона вилояти делегацияси аъзолари Аданадаги текстиль фабрикалари фаолиятини ҳам кўздан кечиришлари режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил июнь ойида ўтказилган пахта ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтиришга бағишланган йиғилишда Давлатимиз раҳбари томонидан Туркиянинг пахта майдони Ўзбекистондан 2 карра кам бўлса-да, толани деярли тенг ҳажмда ишлаб чиқариши таъкидланиб, бунинг асосий сабаби – илмга, замонавий технологияларга эътибор эканлиги қайд этилганди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram