Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-08-09 14:40:23    204

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, 9 август куни вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибига кўра, дастлаб секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси мудири Абдухошим Абдуллаевнинг ахбороти тингланган бўлса, кейинги масала юзасидан вилоят Маъмурий судининг раиси вазифасини бажарувчи Нодиржон Хожиматов вилоятда одил судловни амалга ошириш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд йўли билан ишончли ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида маъмурий судлар томонидан 2022 йилнинг 1-ярим йиллик даврда амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида кўриладиган чора-тадбирларга тўхталди.

Вилоятда давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати юзасидан адлия органлари томонидан 1-ярим йилликда олиб борилган ўрганишлар таҳлили бўйича сессия ишида вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Абдуманноп Бўриев сўзга чиқди.

Навбатдаги масалада эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобил йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида тузилган вилоят ҳудудий махсус комиссияси томонидан йўлларнинг ҳолати, мавжуд инфратузилма, авария ўчоқлари, қоидабузарликларнинг таҳлили олиб борилаётганлиги ва ўрганиш натижалари билан таништириш учун сўз вилоят ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Тохир Чиналиевга берилди.

Сессия ишида шунингдек, жорий йил 24 июль куни халқ депутатлари вилоят кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига ўтказилган сайлов натижалари эълон қилиниб, янги сайланган вилоят кенгаши депутатлари жамоатчиликка таништирилди. Шу боис, халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузурида фаолият кўрсатиб келаётган доимий комиссиялар таркибини қайта шакллантириш ҳамда заруриятга кўра, янги доимий комиссияларни тузиш бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти томонидан доимий комиссиялари раисларининг фикрларини инобатга олган ҳолда таклифлар ишлаб чиқилиб, сессия давомида ўқиб эшиттирилди ва депутатлар томонидан тасдиқланди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги қирқ саккизинчи сессияси кун тартибига киритилган ҳар бир масала кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram