Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 301 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ” КЎКРАК НИШОНЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-08-13 18:29:47    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг турли жабҳаларида меҳнат қилаётган, миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган 10 нафар фарғоналикларга “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонларини топшириш маросими ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев иштирок этди.

Тақдирлаш маросимида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров барча йиғилганларни Халқлар дўстлиги куни билан яна бир бор қутлаб, “Президентимиз томонидан илгари сурилган "Инсон қадри учун" деган эзгу ғоя барчамизни бирлаштирди. Ушбу тамойил билан бошланган ислоҳотлар динидан, тилидан, миллатидан қатъий назар Ўзбекистонда яшаётган 130 дан ортиқ миллат, элат вакилларининг ҳар бирининг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган” деб таъкидлади.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев ҳам Халқлар дўстлиги куни кенг миқёсда ўтказилганини қайд этди. Миллий маданий марказлар фаолияти, уларга яратиб берилаётган қулайликлар ҳақида гапириб, вилоятимиздаги турли миллатлар ва диний конфессиялар вакиллари ўртасида ҳамкорлик ва дўстлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётганлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Шундан сўнг кўтаринки кайфиятда мукофотларни ўз эгаларига топшириш жараёнлари бошланди.

Фарғона вилояти татар маданий-маърифий маркази раиси Альбина Каримова, Фарғона вилояти яхудий миллий маданий маркази раиси Семён Абдурахмонов, Фарғона вилояти славянлар миллий маданий маркази аъзоси Раиса Костромина, "Wiedergeburt" Ўзбекистон немис маданий маркази Фарғона вилояти бўлими ҳунармандчилик ва пазандачилик тўгараги раҳбари Ольга Миллер, Фарғона тумани 46-умутаълим мактаби қирғиз тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Эътиборхон Жумаева, Сўх тумани “Ленбур” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғайратжон Ниматов, Қувасой шаҳар ИИБ жамоат ҳавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика катта инспектори Муроджон Қосимов, Сўх тумани “Иноятуллоҳ” жоме масжиди имом-хатиби Воҳиджон Камолов, Қўштепа тумани “Ҳазрати Мавлоно Лутфуллоҳ” жоме масжиди имом-хатиби Алимбек Илёсовлар “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини вилоят ҳокими ва қўмита раиси ўринбосаридан қабул қилиб олдилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram