Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА ҚАТОР ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-08-13 19:15:25    46

PDF юклаш
Чоп этиш


“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида нишонланаётган Республикамиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида вилоятимиз шаҳар ва туманларида ўнлаб янги ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилмоқда. Бугун Фарғона шаҳрида ҳам 5 та янги ишлаб чиқариш корхонаси тантанали тадбирлар билан фойдаланишга топширилди.

Хусусан, шаҳарнинг Шаршара МФЙда “Yagona Stil” МЧЖ ва Шодиёна МФЙда “Union group” МЧЖ томонидан ташкил этилган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида, Саноатчилар кўчасидаги Ёшлар КСЗ ҳудудида "Gofra Mahsulotlari" МЧЖ томонидан йўлга қўйилган гофра маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида рамзий ленталар қирқилиб, ишлаб чиқаришга старт берилди.

Корхоналарни фойдаланишга топшириш тадбирларида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев иштирок этдилар.

Лойиҳа қиймати 6 млрд. сўмни ташкил этган “Yagona Stil” МЧЖ корхонасида “SEBO” бренди остида калава ипдан трикотаж тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, йиллик 2 млн. дона маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати шакллантирилди. Тадбиркор Фарҳод Қўчқаров раҳбарлигидаги корхонада ҳозирда 125 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, лойиҳанинг якунланаётган иккинчи қисми ишга тушиши билан жами 250 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади.

Қиргули мавзесидаги Саноатчилар кўчасида жойлашган “Ёшлар” кичик саноат зонасида тадбиркор Зафаржон Хожиматов ташаббуси билан “Гофра маҳсулотлари” МЧЖ корхонаси ишга туширилди. Бу ерда гофра маҳсулотлари ва қадоқлаш қутилари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Лойиҳа қиймати 5 млрд. сўмни ташкил этиб, 25 тадан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Мавсумда қўшни Қирғизистон, Тожикистонга, шунингдек, Россияга ҳам маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилган.

“Шодиёна” МФЙ ҳудудида тадбиркор Саидбурхон Қодиров томонидан “Union Group” трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилди. Бугун фойдаланишга топширилган, лойиҳа қиймати 5 млрд. сўмдан зиёд бўлган корхонада 90 та янги иш ўрни яратилди. Корхонага Хитойдан замонавий жиҳозлар олиб келиб ўрнатилди. Маҳсулотлар Европа стандартлари бўйича тайёрланиб, Россия, Польша, Туркияга экспорт қилиниши кўзда тутилган. Ходимларнинг замонавий жиҳозларда самарали ишлашларини таъминлаш учун инструктор сифатида туркиялик технолог жалб этилган.































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram