Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАГИ ЎРГАНИШЛАРИ НАТИЖАЛАРИ МАМЛАКАТ МИҚЁСИДА ТАДБИҚ ЭТИЛАДИ

×

 2022-08-17 16:15:50    45

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Олий Мажлис Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси, ишчи гуруҳи раҳбари Баҳодир Тажиев, халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти, вилоят ҳокимлиги масъуллари, вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси раҳбарияти, туман бўлим бошлиқлари, биолаборатория мудирлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда 17-19 август кунлари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини янада такомиллаштириш, фитосанитар ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда агрокимёвий хизматлар сифатини яхшилаш бўйича Фарғона вилоятида олиб борилиши режалаштирилган ўрганишлар ҳақида сўз борди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тизимда туб ўзгаришлар амалга оширилаётгани, Фарғонада ҳам қишлоқ хўжалиги тармоқларида сезиларли натижалар кўзга ташланаётгани қайд этилди.

Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи фаолияти ютуқларни мустаҳкамлаб, мавжуд муаммоларни ўрганиб, аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга қаратилгани айтиб ўтилди.

“Фарғонада кучли мутахассислар кўп. Бироқ, иқлим ўзгармоқда, янги талаблар пайдо бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб, соҳани яхши кўриб, фидойилик билан меҳнат қилиш керак”, - дея таъкидланди йиғилишда.

Тадбир давомида ишчи гуруҳи аъзолари таништирилиб, иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилди. Олдинда турган вазифалар келишиб олинди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram