Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА КУНИГА ЎРТАЧА 500 ТОННА УЗУМ ЭКСПОРТГА ЧИҚАРИЛМОҚДА

×

 2022-08-17 19:07:30    45

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Водий” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари таркибида Олтиариқ туманида 3 та, Қува ва Ўзбекистон туманларида 1 тадан экспортга кўмаклашиш марказлари фаолият кўрсатмоқда. Бу марказларда экспортга расмийлаштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари божхона назоратидан ўтказилиб, товарга тегишли юк кузатув ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари олиб бориляпти. Марказларда нафақат божхона, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга расмийлаштириш ва сертификатлаштириш идоралари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

— Айни пишиқчилик мавсумида вилоятда етиштирилган мева-сабзавотларни экспорт қилиш ишлари қизғин давом этмоқда, — дейди Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Водий” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Муҳиддин Мансуров. — Бу борада божхона постларида, қолаверса, экспортга кўмаклашиш марказлари орқали экспортёр тадбиркорларга куну тун хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Божхона органлари томонидан экспорт божхона расмийлаштируви жараёнида тезкорликни таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, “Хавфни бошқариш” автоматлаштирилган тизими имкониятлари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари соддалаштирилган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказиляпти.

2022 йилнинг ўтган даврида экспортга чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 80 фоизи соддалаштирилган тартибда яшил ва сариқ йўлакларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилди.

Шу кунларда Олтиариқ туманидаги экспортга кўмаклашиш марказлари томонидан узум маҳсулотлари ташқи бозорга чиқарилмоқда. Ҳозирда тумандаги 20 та экспортёр корхона кунига ўртача 500 тонна узумни экспортга жўнатяпти. Шу йилнинг ўтган даврида 6,4 миллион доллар миқдорида узум маҳсулотлари узоқ-яқин хориж давлатларига чиқарилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram