Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 127 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЎЗАТОВЛИК ГУЛСАНАМНИНГ ЮРАГИДАГИ НУҚСОНИ ФАРҒОНАДА АМАЛИЁТ БИЛАН БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

×

 2022-08-20 10:15:10    44

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу йил 15 июль куни Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида бўлишганида Қорасув маҳалласида тиббий кўрик ташкил этилиб, бемор фуқаролар саломатлигини тиклаши учун Фарғона вилояти тиббиёт муассасаларига йўлланмага тавсия этилган эди.

Бўзатов туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган Гулсанам Жакселекова Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига даволаниш учун ташриф буюрди.

– Бемор Г.Жакселекова текширувлардан ўтиб, шифохонанинг кардиохирургия бўлимига туғма юрак нуқсонини оператив йўл билан бартараф қилиш учун ётқизилди, - дейди бўлим врач-кардиологи Аъзамжон Андапўлатов. – Беморга сунъий қон айланиш ва АОРТА окклюзияси шароитида қоринчалараро тўсиқ дефекти пластикаси ва уч табақали клапан пластикаси операцияси муваффақиятли ўтказилди.

Ҳозирда Гулсанамнинг аҳволи қониқарли ва соғлом. Эртага реанимация бўлимидан кардиохирургия бўлимига олиб ўтилади ва даво муолажалари ўша ерда давом эттирилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram