Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИК ФАОЛ ТАДБИРКОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИЛАР

×

 2022-08-20 19:58:09    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланган фарғоналик тадбиркорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида ўтказилган тадбирда иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, етук мутахассисларни тайёрлашда алоҳида ибрат кўрсатаётган, шунингдек, бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган юртимиз тадбиркорлари қаторида “Musavartex” МЧЖ раҳбари Фарход Булатов, “BS textile Fargona” МЧЖ раҳбари Икромжон Вохидов, “Farg’ona ibratli begim” МЧЖ раҳбари Шаҳноза Ғаниева ва “Lux yan tex” МЧЖ раҳбари Хуршиджон Меликўзиевларга “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони топширилди.

Президент Фармойиши билан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонига муносиб кўрилган фарғоналик яна тўрт нафар тадбиркор – “Ilyasov” МЧЖ раҳбари Фахриддин Илясов, “Bolajon orzusi” МЧЖ раҳбари Хумоюн Аъзамов, “Art house sadosh” МЧЖ раҳбари Садоқат Мирзаева ва “Havvo group” МЧЖ раҳбари Маҳмуджон Парпиев бугун Тошкентда бўлиб ўтадиган тадбирда тақдирланишади.

Тадбирда шунингдек, вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли учун янги иш ўринлари яратиш, экспорт ҳажмини ошириш, саноатни маҳаллийлаштириш борасида фаоллик кўрсатаётган ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ тадбиркорлар вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram