Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ СЎХ ТУМАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2022-08-24 23:42:37 113
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Сўх туманида бўлиб, тумандаги янги ишлаб чиқариш лойиҳалари, барпо этилган ижтимоий объектлар, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Девайрон маҳалласидаги тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Tristar Go” тикувчилик корхонасида ҳозирда 70 дан зиёд сўхлик хотин-қизлар меҳнат қилмоқдалар. Тадбиркор Нодирбек Мирзаабдуллаев ташаббуси билан ҳозирда корхона кенгайтирилиб, 500 та доимий иш ўрни яратиш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Корхона қошида ёш қизлар аёлларга тикувчилик касбини ўргатиш бўйича ўқув маркази ҳам ташкил этилган. Вилоят ҳокими Сўх учун асосий ечимталаб масалалардан бири бўлган янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этадиган ушбу лойиҳа ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини маълум қилди.
Соҳибкор маҳалласида “Tul world market” МЧЖ томонидан барпо этилаётган янги замонавий савдо мажмуаси қурилиш жараёнлари ҳам кўздан кечирилди. Тадбиркор билан мулоқот чоғида лойиҳани амалга ошириш учун ажратилаётган 5 млрд. сўм банк кредити тасдиқлангани, бироқ маблағни тадбиркор ҳисобига ўтказиб бериш кечикаётгани маълум бўлди. Вилоят ҳокими кўрсатмаси билан ушбу масала қисқа фурсатда ҳал этиладиган бўлди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram