Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 228 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХДА ҲАРБИЙЛАР УЧУН ЗАМОНАВИЙ УЙЛАР ҲАМДА ХИЗМАТ БИНОЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-08-25 00:40:01    254

PDF юклаш
Чоп этиш


Яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг Сўх туманидаги ҳарбий қисми аскар ва офицерлари учун қўшалоқ байрамга айланди: Бугун замонавий кўп қаватли турар-жойлар ҳамда хизмат бинолари тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.

Вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Лутфулла Бузруков, вилоят секторлари ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси раҳбарлари иштирокида ўтказилган тадбирларда дастлаб Сариканда маҳалласидаги жами 34 млрд. сўм маблағ ҳисобига амалга оширилган мажмуа – мукаммал таъмирланган ҳарбий қисм штаби биноси, бу ерда янги қуриб битказилган спорт зал, клуб, тиббиёт маскани ҳамда асосийси 48 та хонадондан иборат турар жойлар фойдаланишга топширилди. Вилоят раҳбари ҳарбийларга ва оилаларига барча қулайликларга эга янги турар жой калитларини тантанали топширди.

Шарқобод маҳалласида жойлашган ҳарбий қисмнинг қўриқлаш взводи ихтиёрига топширилган янги маъмурий бино ҳамда ҳарбийларнинг оилалари учун қурилган кўп қаватли уй-жойлар ҳам Ватанимиз сарҳадлари ҳимоячиларига муносиб байрам туҳфаси бўлди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram