Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА “ФАРҒОНА ТАЖРИБАСИ” ЯРАТИЛАДИ

×

 2022-08-27 10:31:33    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида вилоятдаги профессионал таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог кадрлари иштирокида анъанавий август семинари бўлиб ўтди.

Вилоятдаги 76 та профессионал таълим муассасалари мутасаддилари иштирокида ташкил этилган семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Садоқат Сиддиқова қатнашдилар.

Тадбирда 2021-2022 ўқув йили сарҳисоби, шунингдек, янги 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Тизимда эришилган ютуқлар билан бирга, мавжуд муаммоларни бартараф этиш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Жумладан, дуал таълимни жорий этиш, битирувчиларни доимий иш ўрни билан таъминлаш, замонавий касб-ҳунарларга ўқитишда янгича ёндашув, бюджетдан ташқари маблағ топиш каби мавзуларда баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан келишиб олинди.

Соҳада фидойилик кўрсатаётган ва намунали фаолият кўрсатган педагоглар ва раҳбарлар рағбатлантирилди. Уларга эсдалик совғалари, ташаккурномалар тақдим қилинди.

– Фарғона вилоятида профессионал таълим соҳасида ибратли ишлар амалга оширилаётганидан мамнунмиз. Айниқса, ёшларга замонавий ва меҳнат бозорида талаб юқори касбларни ўргатишда ўзига хос мактаб яратилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Соҳада “Фарғона тажрибаси”ни оммалаштириш ниятидамиз, – деди вазир ўринбосари Садоқат Сиддиқова.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram