Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 122 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОНДА ЯНГИ УЙЛАРДА ИСТИҚЛОЛ ШОДИЁНАЛАРИ 

×

 2022-08-30 22:10:47    48

PDF юклаш
Чоп этиш


Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллиги байрами арафасида Марғилон шаҳридаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қуриб битказилган 2 та 9 қаватли 80 хонадонга мўлжалланган турар-жой биноларини ўз эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳожиқўзижон Исақов табрик сўзи билан очиб, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юртимизда янги даврни – янги Ўзбекистон даврини бошлаб берганини алоҳида эътироф этди. 

Бугунги кунда аҳоли турмуш даражасини яхшиланишига давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги таъкидланиб, янги қуриб битказилган ушбу кўп қаватли уйларда яратилган шарт-шароитлар ҳам замон билан ҳамнафас ҳаёт кечираётган халқимизга муносиб туҳфа бўлганлиги қайд этилди.

Шундан сўнг рамзий тасмалар қирқилиб, меҳмонлар хонадонлардаги яратиб берилган шароитлар билан танишдилар, уй эгалари билан суҳбатлашилгандан сўнг нуроний отахонлар дуога қўл очиб, осмонимиз мусаффолиги ва шундай шодиёна кунлар бардавом бўлиши учун эзгу ниятлар билдирдилар.

Ушбу турар-жой бинолари Марғилон шаҳрининг Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани билан туташ қисмида – “Фарғона-Қўқон” автомобиль ёқасида қуриб битказилди. Уйлардаги хонадонлар кенг ва шинам шаклда лойиҳалаштирилган, замонавий лифт билан жиҳозланган. Ҳудудга 1,2 км узунликда электр тармоғи ва 1 км табиий газ тармоқлари тортилди ҳамда ичимлик суви иншооти барпо этилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram