Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ТУҲФАСИ: ФАРҒОНА ТУМАНИДА 660 ЎРИНЛИ ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2022-08-30 22:41:00 191
Мустақиллик байрами арафасида вилоятимизда фойдаланишга топширилаётган юзлаб объектлар қаторида Фарғона тумани Наврўз маҳалласида қад ростлаган 660 ўринга мўлжалланган 63-сонли умумий ўрта таълим мактаби тантанали тарзда фойдаланишга топширилди.
Лойиҳа қиймати 17,4 миллиард сўм бўлган ушбу таълим муассасасининг очилиш тадбирида иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Хожиқўзижон Исақов тадбир иштирокчиларини яқинлашаётган мустақиллик байрами билан самимий қутлаб, туманда бўлаётган катта ижобий ўзгаришларга тўхталди. Ушбу халқаро стандартларга мос барпо этилган таълим муассасаси ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун хизмат кўрсатадиган маскан бўлишлигига тилак билдирди.
Нуронийлар иштирокида рамзий тасма қирқилиб, тадбир иштирокчилари мактабда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Мактабда 23 та ўқув хонаси, кутубхона, 3 та технология хонаси, 146 ўринли фаоллар зали, 132 ўринли ошхона, спорт зал мавжуд. Жорий йилда мактабнинг 1-синфига 62 нафар ўқувчилар қабул қилинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram