Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ДАВЛАТИМИЗ ЮКСАК УНВОНЛАРИ, ОРДЕН ВА МЕДАЛЛАРИ СОҲИБЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ
2022-08-30 23:56:35 460
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан эълон қилинган Президентимизнинг фармонлари доирасида, 23 нафар вилоятимиз вакиллари Давлатимизнинг юксак мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланишди.
Бугун Фарғона вилояти ҳокимлигида давлатимизнинг юксак мукофотлари соҳибларига топширилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ўзларининг кўп йиллик фидокорона меҳнатлари, жамият ривожига қўшаётган улкан ҳиссалари билан обрў-эътибор топган бу инсонларни бутун вилоят аҳли номидан қутлаб, эзгу тилакларини билдирди.
Тақдирланган орасидан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимлари, фан, таълим, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ходимлари ўрин олишди.
Шунингдек, 56 нафар ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги қарорига асосан таъсис этилган “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди. “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони соҳибларига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан бир йўла тўланадиган пул мукофоти ҳам топширилди. Шунингдек, мамлакатимиздаги санаторийларда даволаниш учун бир марталик бепул йўлланма ҳам берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram