Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ БЎЛГАН ЮРТГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ: МУСТАҚИЛЛИК ШОДИЁНАСИ ФАРҒОНАДА КАТТА ТАНТАНА БИЛАН НИШОНЛАНДИ

×

 2022-08-31 00:48:52    320

PDF юклаш
Чоп этиш


Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройи очиқ майдонида мамлакатимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрамни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кириш сўзи билан очди. Вилоят ҳокими ўз сўзида “Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш бош мезонга айланган юртимизда олиб борилаётган адолатли сиёсатни, халқ розилиги йўлида бўлаётган ўзгаришларнинг амалдаги ижросини кундалик ҳаётимизда ҳар куни ҳис этиш барчамизга катта қувонч бахш этаётгани шубҳасиз,” деб, юртимизда бўлаётган улкан ўзгаришларнинг вилоят ҳаётига таъсирига лўнда таъриф берди.

Хайрулло Бозоров ўз нутқида Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил май ойида вилоятимизга қилган ташрифи ҳамда ташриф чоғидаги “Биз Фарғонадан катта натижалар кутамиз” деган сўзлари, вилоятнинг жорий йилдаги мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаб берувчи омил бўлганини таъкидлаб, фарғоналиклар бу ишончга жавобан чин юракдан, қалбларидаги бор меҳр ва садоқат билан фидокорона меҳнат қилиб, жорий йил якуни бўйича барча соҳаларда Давлатимиз раҳбари кутган катта натижаларни қайд этишга астойдил бел боғлашганини қайд этди.

Вилоятимизда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий соҳаларда эришилаётган юксак натижалар алоҳида ифтихор билан қайд этилди.

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан бу йилги мустақиллик байрамидан бошлаб Фарғона вилоятида мактабларни ривожлантириш, халқ таълими, касбий таълим ва олий таълим тизимининг муаммоларини ҳал этиш, таълим-тарбия сифатини яхшилашга қаратилган умумвилоят ҳаракатига старт берилди.

Куни кеча Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан эълон қилинган Президентимизнинг фармонлари доирасида, Давлатимизнинг юксак мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган 23 нафар вилоятимиз вакиллари, яна бир бор олқишлар билан қутландилар.

Байрам тантаналари вилоят ва республика санъат усталарининг катта гала-концерти ва театрлаштирилган томошаси билан давом этди.

Мушаклар салюти эса Фарғонадаги Мустақиллик байрами осмонига турфа ранглар қўшди.





















































































































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram