Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Noyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АҚШДА ЯШОВЧИ СОБИҚ ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЯҲУДИЙ ИШБИЛАРМОНЛАР ҲАМДА ЖАМОАТ АРБОБЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-09-06 17:10:19    161

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров АҚШда яшовчи собиқ ўзбекистонлик яҳудий ишбилармонлар ҳамда жамоат арбоблари билан Қўқон шаҳрида учрашув ўтказди. 60 нафардан зиёд меҳмонлар билан бўлиб ўтган мулоқот Қўқон шаҳар ҳокимлиги залида ташкил этилди.

АҚШ ва Канададаги Бухоро яҳудийлари конгресси вакили, АҚШдаги “The Bukharian Times” газетаси бош муҳаррири Рафаэль Некталов, Нью-Йорк шаҳар кенгаши депутати Ари Кейган, “Forbes” журнали мухбири Мелик Кайлан, Нью-Йорк Бухоро яҳудийлари маркази раҳбари Леон Некталов каби жамоат арбоблари ва журналистлар, Роман Мататов, Аркадий Шиманов, Роман Шимонов, Юрий ва Гарик Календаревлар, Александр Абрамов каби ўнлаб кўзга кўринган ишбилармонлар иштирокида ўтган мулоқотда Фарғона ва АҚШ ўртасида иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Фарғона вилоятида бугун амалга оширилаётган ишлар, вилоятнинг иқтисодий салоҳияти, инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳамда тақдим этилаётган имкониятлар ҳақида меҳмонларга маълумот берган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида юртимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган очиқлик сиёсати натижасида ҳар жабҳада халқаро алоқалар кенгайиб бораётганини, хорижлик шерикларда катта ишонч шаклланаётганини қайд этди.

Сўз олган меҳмонлар вилоятимиз ҳақидаги дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашиб, Фарғона вилоятида ўзлари учун кенг бизнес имкониятларини кўришганини эътироф этишди. Ўзларининг аввалги йиллардаги ташрифлари билан солиштирганда мамлакатимизда катта ўзгаришлар амалга ошаётганини қайд этишди.

Учрашув доирасида қатор соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram