Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Noyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХЎЖАНД ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТГАН ФАРҒОНА ВА СЎҒД БИЗНЕС-ФОРУМИДА САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ЮЗАСИДАН УМУМИЙ ҚИЙМАТИ 19 МИЛЛИОН ДОЛЛАР БЎЛГАН 11 ТА ҲУЖЖАТ ИМЗОЛАНДИ

×

 2022-09-10 12:07:15    427

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегациясининг Тожикистоннинг Сўғд вилоятига сафари дастури доирасида Хўжанд шаҳрида Фарғона ва Сўғд бизнес-форуми ҳамда икки вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада 20 дан ортиқ Фарғона вилояти корхоналари 80 турдан ортиқ маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Шунингдек, икки вилоятнинг 100 дан ортиқ тадбиркорлари иштирок этган бизнес-форум ўтказилди. Унда ҳар икки ҳудуднинг инвестициявий, экспорт ва туризм салоҳиятлари тақдимот қилинди.

2021 йил 22-23 апрель кунлари Фарғона шаҳрида ўтказилган Сўғд ва Қирғизистоннинг Баткен вилоятлари иштирокида “Чегараолди вилоятлар интеграцияси – тараққиёт гарови” мавзусидаги халқаро бизнес форумнинг давоми сифатида ташкил этилган тадбир давомида “Баходир Лоғон текстиль” агрокластери томонидан Сўғд вилояти Ашт туманида 20 минг гектар ерни ўзлаштириш, “Исмоилжон гиламлари” МЧЖ томонидан Бўстон шаҳрида гилам тўқиш цехини ташкил этиш каби янги лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Фарғона ва Сўғд тадбиркорлари ўртасида ўтказилган B&B учрашувлардан сўнг икки кун давомида эришилган келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Унда савдо-иқтисодий ҳамкорлик юзасидан умумий қиймати 19 миллион доллар бўлган 11 та ҳужжат имзоланди.

Фарғоналик тадбиркорлар томонидан Сўғд вилоятида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун Хўжанд ва Бўстон шаҳарларидаги бўш турган йирик ишлаб чиқариш бино-иншоотлари жойига чиқилган ҳолда ўрганилди.

Ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш юзасидан бир ҳафта муддатда “Ҳаракатлар режаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram