Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Noyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЖАМОАВИЙ СПОРТ ТУРЛАРИНИ ОММАЛАШТИРИШ УСТУВОР ВАЗИФА БЎЛАДИ, ҲАР БИР МУРАББИЙНИНГ ФАОЛИЯТИ ЕТИШТИРГАН ШОГИРДЛАРИГА ҚАРАБ БАҲОЛАНАДИ

×

 2022-09-14 22:29:41    124

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Олтиариқ тумани марказий ўйингоҳида бўлиб, туманда янги ташкил этилган футбол ва волейбол клублари спортчилари ва мураббийлари, шунингдек, вилоят спорт соҳаси масъуллари билан учрашди.

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спорт турларини ривожлантириш, шунингдек, истеъдодли ёшларни саралаб олиш орқали вилоят жамоалари захирасини шакллантириш мақсадида жойларда спорт клублари ташкил этиш бўйича вилоят ҳокими томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида жорий ойда Олтиариқда “Олтиариқ Яшиқчи”, “Ali United” футбол клублари, “Дўстлик” волейбол клуби ташкил этилди. Ушбу жамоалар аъзолари билан мулоқот қилган вилоят раҳбари, жамоавий спорт турларини оммалаштириш, ёшларни янги клубларга жалб этиш вилоятда устувор вазифа эканини қайд этиб, спортчиларга зафарлар тилади. Ҳар бир жамоага тўплар жамланмаси совға қилинди.

Вилоят спорт соҳаси масъуллари билан мулоқот чоғида мураббийлар маҳоратини ошириш бўйича алоҳида топшириқлар берилди. Мисол тариқасида вилоятда футбол бўйича жами 175 нафар, волейбол бўйича 81 нафар мураббий фаолият олиб бораётганига эътибор қаратган вилоят ҳокими, ҳар бир мураббий бир нафардан маҳоратли спортчини етиштирганда вилоятда шунча нафар профессионал спорт устаси шаклланишини, афсуски амалда бундай натижа кўринмаётганини танқидий таъкидлади. Хайрулло Бозоров бундан кейин вилоятда ҳар бир мураббий фаолияти етиштирган шогирдларига қараб баҳоланишини айтди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram