Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ҚЎША ҚАРИШ САОДАТИ” – ЯРИМ АСРДАН ЗИЁД АҲИЛ ЯШАБ КЕЛАЁТГАН ОТАХОН-ОНАХОНЛАРНИНГ АЖРИМ ЁҚАСИДАГИ ОИЛАЛАР ҲАМДА НИКОҲ ҚУРИШ АРАФАСИДАГИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-09-19 13:42:37    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Қўша қариш саодати” номли маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда турмуш қуришганига ва аҳилликда ҳаёт кечириб келишаётганига 50 йилдан 65 йилгача бўлган, вилоятимиз шаҳар-туманларидан келган 15 жуфт кайвони отахон ва онахонлар иштирок этдилар.

Вилоятимиздаги ажрим ёқасидаги оилалар ҳамда никоҳ қуриш арафасидаги йигит-қизлар, шунингдек, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган тадбирда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев ҳам иштирок этди. Тадбирдан кўзланган мақсад узоқ йиллар биргаликда умр кечириб, қўша қариган кексаларнинг ибратли ҳаётини ёш авлодга тарғиб этишдан иборат эканлиги қайд этилди.

Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, никоҳланувчи шахсларда оилавий қадриятларни ҳурмат қилиш, оилаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни яратиш ҳамда ибратли ота-она бўлиш кўникмаларини шакллантириш борасида нуроний отахон-у онахонларнинг ўгит-насиҳатлари, узоқ йиллик ҳаётий тажрибалари эшитилди.

Якунда оиладаги ажримларнинг келиб чиқиши ва унинг сабаблари ҳақида ҳикоя қилувчи видеороликлар намойиш этилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram