Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КУЗГИ ПИЛЛА МАВСУМИДА РИШТОН ТУМАНИ ҚЎРҒОНЧА МФЙ ПИЛЛАКОРЛАРИ ШАРТНОМАВИЙ РЕЖАНИ ОРТИҒИ БИЛАН УДДАЛАДИЛАР

×

 2022-09-20 21:00:21    262

PDF юклаш
Чоп этиш


2017 йилга қадар мамлакатимизда бир йилда бир маротаба пилла етиштирилар ва бу жараёнда аҳоли бор йўғи 35-40 кун давомида банд бўлар эди. Бугунги кунда эса пилла етиштирувчи касаначилар соҳада 7 ой давомида узлуксиз меҳнат қилиб, даромад топмоқда.

2022 йил пилла етиштириш куз мавсумида вилоятимиз бўйича 5870 қути ипак қурти парваришланиб, 234,8 тонна пилла хом ашёси етиштириш режалаштирилган бўлиб, 2022 йил ҳосили учун вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги 8197 нафар касаначилар ўртасида 5870 қутига касаначилик шартномалари тузилди. Вилоятдаги 28 та инкубаторияларда жами 5870 қути ипак қурти уруғлари жонлантирилиб, 8197 нафар касаначиларга тарқатилди.

Мавусум давомида 8197 та хонадонда такрорий ипак қуртлари парваришланмоқда. Бугун вилоятнинг Риштон тумани Қўрғонча МФЙдаги касаначилар хонадонида такрорий мавсумда етиштирилган илк пилла ҳосили терилмоқда.

Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинида жорий мавсумда фермер хўжаликлари ва касаначилар томонидан 12 қути ипак қурти парвариш қилинди. Шу тариқа 27 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланиб, оилавий даромади ўсишига эришилди.

Маҳалла пиллакорлари “Риштон Агропилла Файз” масъулияти чекланган жамиятига 480 кг қимматбаҳо «кумуш тола» топшириб, шартномавий режани ортиғи билан уддаладилар.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram