Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БАҒДОДДА САМАРАСИЗ ФОЙДАЛАНИЛГАН БИНО НЕГИЗИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КОРХОНАДА 60 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛИБ, ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН МАҲСУЛОТ ХОРИЖГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНМОҚДА
2022-09-22 19:28:09 96
Бағдод тумани марказидаги собиқ моддий-техника таъминоти базасининг самарасиз фойдаланилган бино-иншоотлари негизида ёш тадбиркор Жаҳонгир Омонов томонидан 20 хилдан зиёд паркўрпа ҳамда ёстиқлар ишлаб чиқариш корхонаси фаолият бошлагач, бунда 60 та иш ўрни яратилди. Келгусида синтефон ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи бўлаётган тадбиркор бу турдаги маҳсулот импортини сезиларли даражада қисқартиришга эришмоқчи.
5,5 миллиард сўмлик лойиҳани амалга оширишда Жаҳонгир Омонов фақатгина ўз маблағларига таянди. Аввалига, ташландиқ ҳолатга келиб қолган бино-иншоотлар тўлиқ таъмирланди. Хитой давлатидан келтирилган ускуналар ўрнатилиб, тикиш-бичишни биладиган, замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланиш малакасига эга бўлган ёшларга кафолатли иш ўринлари таклиф қилинди.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида корхонада 10 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 40 фоиз маҳсулот экспортга йўналтирилди. Асосан Россия, Тожикистон ва Қирғизистондаги мижозларга 350 минг доллар қийматига тенг бўлган "Golden sun" бренди остидаги паркўрпа ва ёстиқлар етказиб берилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram