Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АЖРИМЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН ЁШЛАРНИ ОИЛА ИЛМИГА ЎРГАТИШ ЗАРУР

×

 2022-09-24 11:11:33    414

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти адлия бошқармаси, Тошлоқ тумани ҳокимлиги, мутасадди идоралар ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида Тошлоқ туман ФҲДЁ бўлимида турмуш қуриш бўсағасида турган 91 жуфт ёшлар ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан туғилаётган баҳслар, турмушнинг дарз кетиши, ўзаро можаролар, ажралишлар бугунги кунда жамиятимизда жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган масала. Хўш, нима учун бундай ҳолатлар вужудга келяпти? Асл сабаблар нимада? Таҳлилларга кўра, бу муаммонинг бош омили — уларнинг ҳуқуқий билимга етарли даражада эга эмасликлари, оилавий муносабатларга учинчи шахснинг аралашуви ва турмушдаги турли моддиятлар сабаб бўлаётир. Тадбирда аввало, мана шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Фарғона вилоятида оилаларнинг бузилиш сабаблари ўрганиб чиқилганда, узоқ вақт бирга яшамаслик, оилавий келишмовчиликлар, учинчи шахснинг оилавий муносабатларга аралашуви ва қолган ҳолатларда ёшларимизнинг оила қуришга тайёр эмаслиги, аксарият ҳолларда қайнона ва келин ўртасидаги можаролар туфайли юзага келаётганлиги маълум бўлди.

Тарғибот тадбири давомида жамиятда ажримларни камайтириш учун асосий эътиборни никоҳга қаратиш лозимлиги, унинг қадр-қимматини имкон қадар ошириш кераклиги таъкидланди. Асосий эътибор тўй ва тўйгача бўлган маросимларга қаратилгани ачинарли ҳолат эканлиги тушунтирилди.

Оиладаги ажримларни олдини олишда асосан, ёшларни оила илмига ўргатиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди. Уларда оила муқаддас қўрғон эканлиги тўғрисидаги тарғибот-тушунтириш ишларини бутунлай янги босқичда, ноодатий усул ва ёндашувлар асосида олиб бориш кераклигига эътибор қаратилди.

Оила қураётган ёшлар учун оилавий муносабатларни тўлиқ тушунтирадиган ва эр-хотин ҳақ-ҳуқуқларини мукаммал англатадиган махсус ўқув дастур ишлаб чиқиш зарурияти юзасидан ҳам фикр билдирилди. Қонуний никоҳ тузилмасидан аввал мана шу дастурни мажбурий тартибда ўқитиш орқали оила ва унинг муқаддаслиги, мажбуриятлар ва масъулиятлар ҳақида ҳар иккала ёшда тўлиқ тушунча ҳосил қилиш мумкинлиги қайд этилди.

Тадбир сўнггида узоқ йиллар намунали ҳаёт кечирган оила вакиллари рағбатлантирилиб ёшларга уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ўрнак сифатида эътироф этилди. 2 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилиб, янги ҳаётга қадам қўйдилар.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram